«Адиблар хиёбони»нинг қурилишига қанча маблағ ишлатилган?

«Адиблар хиёбони»нинг қурилишига қанча маблағ ишлатилган?

Тошкентда жойлашган Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғида Адиблар хиёбонини барпо этиш учун 175,6 миллиард сўм ажратилгани маълум бўлди. Бу ҳақда Давлат харидлари порталига таяниб, “Anhor.uz” хабар берди.

Таъкидланишича, пудратчи — Президент аппарати Ишлар бошқармасининг Қурилиш бирлашмаси.

Эслатиб ўтамиз, Адиблар хиёбони 20 май куни очилган эди. Шунингдек, хиёбон ичидан Тошкент шаҳри музейи ўрин олган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!