Германиядаги кафе мижозларга масофа сақлаш учун махсус бош кийимларини тақдим этмоқда (фото)

Германиядаги кафе мижозларга масофа сақлаш учун махсус бош кийимларини тақдим этмоқда (фото)

Германия ҳукумати мамлакатдаги кафе ва ресторанларга карантиндан кейин очилишга рухсат берди, деб хабар берди Меtrо.

Кафелардан карантин қоидаларига риоя қилиб, хусусан, масофа сақлаган ҳолда ишни ташкил этиш талаб қилинмоқда.

Германиядаги кафе мижозларга масофа сақлаш учун махсус бош кийимларини тақдим этмоқда (фото)

Шверин шаҳридаги Cafe & Konditorei Rothe кафеси ижтимоий масофа сақлашни қизиқарли усулини жорий қилди.

Ҳар бир мижозга кафе ходимлари махсус шляпа беради. Шляпа мижозларга бир-бирига яқин келишига халақит беради. Бир қарашда ғалати кўринадиган бу ҳолат кафе эгаси Жаклиннинг сўзларига кўра мижозларга ёқмоқда.

Кафенинг Facebook’даги саҳифасида мижозлар ушбу инновацион ғоя ҳақида илиқ фикрлар ёзиб қолдирган. Айримлар эса ҳар бир мижоз кетганидан кейин бош кийимни яхшилаб дезинфекция қилиш кераклигини айтган.
Маълумот учун, 10 май куни Тошкент шаҳридаги «Қанотчи» ресторани тажриба тариқасида ишга туширилгани ҳақида хабар берилди. Кейинроқ Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси «Қанотчи» ресторанининг карантин даврида тажриба тарзида очилгани ва мижозларга хизмат кўрсатгани ноқонуний эканини маълум қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!