YouTube нотўғри маълумотларни жойлашни тақиқлади

YouTube нотўғри маълумотларни жойлашни тақиқлади

YouTube расмий ахборот манбалари — Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва маҳаллий соғлиқни сақлаш идораларининг коронавирус тўғрисидаги хабарларига зид бўлган маълумотлар акс этган материалларни жойлашни тақиқлади.

ТАҚИҚЛАНГАН МАВЗУЛАР:

— муайян миллат ёки ирқ одамлари COVID-19 га қарши иммунитетга эга эканлиги тўғрисида;

— халқ табобати билан даволанишга ва касал бўлганда тиббий ёрдам сўрамасликка оид чақириқлар;

— нафас сиқилиши — организмда коронавирус борлигининг ишончли аломати экани тўғрисида;

коронавирус юқтириш эҳтимоли туфайли Осиё таомларини тановул қилмаслик ҳақида;

— COVID-19 касаллиги 5G тармоғи орқали тарқалишдан келиб чиққани тўғрисида;

— касаллик иссиқ иқлимли мамлакатларда тарқамаслиги ҳақида;

— ижтимоий масофа ва изоляцияланиш вирус тарқалишини тўхтатиш бўйича самарали восита эмаслиги тўғрисидаги видеолар.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!