Россияда етим болаларни уйига олиб келиб, номусига теккан эркакка ҳукм ўқилди

Россияда етим болаларни уйига олиб келиб, номусига теккан эркакка ҳукм ўқилди

Санкт-Петербург суди фотограф Александр Бриковни болалар порнографиясини яратиш ва тарқатиш, шунингдек, етим болаларга нисбатан зўравонлик учун 4,7 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Тергов ва суд 2005-2008 йилларда Бриков болалар уйидан вояга етмаган болаларни ўз уйига олиб келгани, улар билан порнографик материаллар суратга олгани ва жинсий зўравонлик қилганини аниқлади.

"Суд ҳукми билан Бриков 4 йилу 7 ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинди", дейилади баёнотда.

Судда, шунингдек, Санкт-Петербургнинг Кировский туманидаги 566-мактабнинг собиқ директори Станислав Виноградов, Меҳрибонлик уйи директорининг собиқ ўринбосари Михаил Елин, мактабнинг собиқ ўқувчилари Павел Прикашиков, Кирилл Покалюк ва Андрей Соловевга қарши жиноий ишларни ҳам кўриб чиқмоқдалар.

"Уларга 2002 йилдан 2017 йилгача бўлган даврда болалар уйи тарбияланувчиларига қарши 23 та зўравонлик хатти-ҳаракати айби қўйилган", дейилади хабарда.

Бундан ташқари, суд болалар уйининг собиқ ўқитувчиси Валентин Михайлов, айбланувчилардан бирининг қариндоши Вячеслав Прикашчиков ва болалар уйининг собиқ тарбияланувчиси Михаил Никитинга қарши ишларни кўриб чиқмоқда. Тергов маълумотларига кўра, улар жабрланувчиларни ёлғон далилларни кўрсатишга шантаж ва ўлдириш билан қўрқитиб, мажбур қилишган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!