Таҳлил! Учинчи жаҳон уруши қаерда бошланади?

Таҳлил! Учинчи жаҳон уруши қаерда бошланади?

Замонавий дунёда қуролли тўқнашувлар иқтисодий манфаатлар тўқнашуви асосида пайдо бўлади. 

Яқинда бир америкалик эксперт Жанубий Хитой денгизи, Украина, Форс кўрфази ва Корея ярим оролини учинчи жаҳон уруши бошланиши мумкин бўлган нуқталар эканлигини айтди. Ушбу айтиб ўтилган нуқталар ҳақиқатдан ҳам хафвли ҳисобланиб, шу нуқталардан уруш олови дунёнинг бошқа томонларига тарқаши мумкин деган хулоса қилиш мумкин. 

У ердаги мавжуд муаммолар моҳиятан тубдан фарқ қилади. Баъзилари бугунги кунда ўта хавфли ҳисоблансада, аммо улар томонларнинг глобал тўқнашувига олиб келиши эҳтимолидан анча йироқ. Бошқа муаммолар эса деярли кўзга ташланмаса ҳам, узоқ муддатда катта қуролли тўқнашувларга олиб келиши мумкин.
 
Жаҳон уруши кучли давлатлар ўртасида ёки ядровий қуролга эга бўлган кучсиз давлат раҳбарларининг аҳмоқлиги туфайли ушбу қуролни қўлланилиши ва кучли рақибнинг қарши зарба йўллаши туфайли келиб чиқиши мумкин. 

Украина можароси бу вариантларнинг ҳеч бирига кирмайди. Бироқ, бизнинг юртимизда ва ғарбда учинчи жаҳон урушини сценарийсини йўқ ердан ёзмоқчи бўлган визионерлар етарлича мавжуд. 

Россияда эса, Қўшма Штатларни радиоактив кулга айлантириш тўғрисидаги ҳар қандай ҳикоя (@Дмитрий Киселёв) миллионлаб аҳолини ўзига жалб қилади. Мана бизнинг кучимиз! Ғурурланса арзийди. Қизиғи шундаки, айни шу вақтда, Россия ҳукумати мухолифатлари, ҳукумат бошқарувчиларини маъсулиятсиз деб ҳисоблаш урфга кирганлиги боисдан ядровий уруш бошланиши эҳтимоли бор деб ҳисоблашмоқда. Путин ва Ким Че Ин ўртасида ҳеч қандай фарқ йўқ деб ўйлашади. 

Аслида фарқ бор ва бу фарқ жуда муҳимдир. Россияни аҳмоқлар эмас, балки, белгиланган мақсадлар томон оқилона ҳаракатланадиган одамлар бошқаради. Улар куч-қудратни сақлаб туриш ва дўстларининг молиявий гуруҳлари учун имтиёзли позиция яратиш учун барча замонавий сиёсий технолигиялардан фойдаланадилар. Ҳукумат бошқарувчилари ҳар бир ташланган ташқи сиёсий қадамни, шахсий ҳукуматга ва дўстларининг ҳукуматига жиддий зарар етказмаслигини таъминлашини ҳисобга олишади.
 
Учинчи жаҳон урушини бошланишини тасаввур қилиш учун иқтисодий планда Россия иқтисодиёти Американикидан қанчалик пастлиги ва бизнинг ҳарбий бюджетимиз Америка ҳарбий бюджетидан қанчалик кам эканлигини яхши биладиган прагматик шахсларнинг кучли тасаввурига таянишимиз керак. 

Ғарбга келадиган бўлсак, Украинада оддий лоббизмдан келиб чиқадиган катта уруш ҳақида гап бор. Шундан сўнг, агар Россия Украина воқеаларига жиддий таъсир ўтказаётган бўлса ва ҳақиқий тахдидга айланса, унда Ғарб давлатлари ҳарбий бюджетини Владимир Путин томонидан стратегик кенгайишга қарши курашиш учун ошириши керак. 

Аслида Путин агар эртага Россия учун бирор ҳудудни қўшиб олишни хоҳласа, жаҳон урушидан маҳаллий кенгайишни ажратиб турадиган йўлни кесиб ўтмайди. Америка учун Россияни маҳаллий кенгайишини ҳеч қандай аҳамияти йўқ. Санкцияларни жорий этиш бўлса – марҳамат. Лекин, қизиғи шундаки, Украина, Белорусия ёки Грузиянинг ҳудудий яхлитлигини сақлаб қолиш учун ҳеч ким глобал қирғинбаротлик қилмайди. 

Худди шу сабабларга кўра, жаҳон уруши Форс кўрфази ҳудудидан келиб чиқмайди. Ушбу минтақада ҳар қандай қуролли можаро маҳаллий бўлиб қолаверади (ҳеч бўлмаганда Эрон ядровий қуролга эга бўлгунга қадар). Хатто Россиянинг Суриядаги аралашуви ҳам жиддий кучайишга олиб келмади. Нефть бозори беқарорликнинг энг яхши кўрсаткичи бўлганлигига қарамай, нархларни кескин ошиши билан ҳам жавоб бера олмади ва бу ҳақида етарлича нозориликларни келтириб чиқарди.
 
Бошқача қилиб айтганда, журналисталар томонидан ёзилган огоҳлантирувчи мақолаларга қарамай, Яқин Шарқда пул қилаётган жиддий шахслар бу вақт давомида уруш эҳтимоли юқори эмас деб баҳолашди. 

Шимолий Корея вазияти Украина ва Форс кўрфазидан кўра ёмонроқ. Ёш Кимнинг аҳмоқона ҳаракатлари ёки “кимликлар атрофи”даги гуруҳлар билан кураш ҳалокатли оқибатларга олиб келиш эҳтимоли бор. 

Бироқ, воқеалар ривожини олдиндан айтиш қийин, чунки хатто Шимолий Корея бўйича мутахассислар ҳам бу мамлакатнинг юқори ҳукуматида нималар бўлаётгани ҳақида жуда оз маълумотга эгадирлар. У ерда қандай одамлар бор, қайси гуруҳлар кучайиб бориши мумкин, улар қандай фикрларга эга…. Бу эса қоронгғу.

Яқин келажакда АҚШ-Хитой муносабатлари муайян вазиятларда учинчи жаҳон урушига олиб келадиган ҳолат дейиш мумкин. Бу томонлардан бирининг аҳмоқликларидан эмас, балки икки кучли давлатларинг аста-секин, лекин қатъий ўсиб бораётган зиддиятлари туфайли юзага келиши мумкин.

Бугунги кунда бу каби хулоса ғалати туюлиши мумкин, чунки мантиқан тўғри фикрлайдиган давлат бошлиқлари одатда уруш келтириб чиқарадиган вазиятдан қочишади. Лекин, Биринчи Жаҳон Уруши бошланишидан олдин, кўплаб мутахассислар бу можаро глобал миқёсда ўсиб чиқмаслигига ишонишган эди. Шунга қарамай, уруш бошланди ва томонлар кучлари қарийб тенглиги туфайли тўрт йил давом этди.

Ўз ҳокимятини максимал кенгайтиришни ўйлайдиган Россия етакчилари учун, катта зиддиятни бартараф этиш ўз жонига қасд қилиш демакдир, ё Россия ядро зарбаси остида бутун дунё билан биргаликда йўқ бўлиб кетади ёки узоқ гибрид уруш натижасида чарчоқликдан жон таслим қилади. 

Лекин, кучли иқтисодиётни ҳарбийлаштиришга қодир бўлган ва стратегик фикрловчи авторитар Хитой ҳукумати учун – уруш ҳозирги кунда жуда хавфли бўлган ҳақиқий сиёсат бўлиб, у эртанги кун ёки кундан кейин тўлиқ амалга ошиши мумкин бўлган ҳақиқатдир.

Албатта, ядровий ҳужумидан Хитой ва АҚШ давлатлари ўзларини тўхтатиб туришлари аниқроқ. Иккинчи Жаҳон Урушида (барча даҳшатли шафқатсизликлари билан), томонлар заҳарли газларни ишлатишдан сақланганлар. 

Замонавий жаҳон уруши гибрид тарзда, яъни қарши томон ўз таъсирини ўтказишни истаган барча ҳудудларда унга зарар етказишнинг ҳар қандай имкониятларини қўллаш орқали амалга ошади. Буни иқтисодиётни парчалаш, террористик ҳаракатлар, партизан отрядлар ва хусусий ҳарбий компанияларнинг амалиётлари қўлланилиш орқали амалга ошириш мумкин…

Замонавий урушда иқтисодий омилнинг муҳим аҳамиятга эга эканлиги эътиборга олинса, Қўшма Штатлар билан Хитой ўртасидаги савдо муносабатларининг жиддийлашиши ҳарбий зиддиятларга ўтиш учун зарур бўлган (аммо, албатта, етарли эмас) шартидир.

1990 йилларнинг ўрталарига келиб таниқли сиёсатшунос Самуэл Ҳантингтон Жанубий Хитой денгизидаги Парасел ороллари туфайли учинчи жаҳон уруши АҚШ ва Хитой ўртасида бошланиши мумкинлигини айтган эди. Кенг маънода, Хитойнинг ўсиб бораётган иқтисодиёти кўпроқ ресурсларга муҳтож бўлиши ва Вашингтон Пекиннинг кенгайишига қарши ҳаракат қилиши айтилган эди.

Ҳантингтон сценарийси ҳозиргача амалга ошмади, лекин Жанубий Хитой денгизи хавфли зона бўлиб қолмоқда ва бир қарашда эса Форс кўрфази, Керч бўғози ёки Корея ярим оролига қараганда анча тинчроқ кўринади. 

Бундан ташқари, АҚШ ва Хитой ўртасидаги муносабатларда янги хавфли нуқталар пайдо бўлмоқда – бу энди географик харитада эмас, балки иқтисодий жиҳатдан муҳим аҳамият касб этади. Шу туфайли, ўсиб бораётган зиддиятни беркитиш борган сари қийин бўлиб бормоқда.

Муаллиф:  Дмитрий Травин – Иқтисод фанлари номзоди, Санкт-Петербургдаги Европа университетида замонавийлаштиришни ўрганиш Маркази директори

Manba: tarjumon.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!