Коронавирус: қанча ўзбекистонлик Хитойдан қайтди?
15 январь куни Ўзбекистоннинг Пекиндаги элчихонасида тузилган Махсус штаб кўмагида 2,5 минг нафарга яқин ватандош Хитойдан Ўзбекистонга қайтиб келди.
Элчихона томонидан Kun.uz`га берилган маълумотга кўра, ҳозирда ҳам махсус штаб аъзолари ХХР ҳудудида бўлиб турган ватандошлар билан доимий алоқада бўлиб турибди.
«Айни кунларда ҳам Махсус штабга мурожаат қилаётган ўзбекистонлик талабаларга тезкорликда консуллик-ҳуқуқий кўмак ва маънавий-руҳий ёрдамлар кўрсатилмоқда», – дейилади Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонаси ахборотида.
Маълумот учун, 16-26 март кунлари 20та чартер рейс амалга оширилган, улар орқали Россия, Туркия, Эрон, Бирлашган Араб Амирликлари, Жанубий Корея, Миср, Малайзия, Ҳиндистон, Таиланд, Индонезия ва Германиядан 4 мингга яқин фуқаро олиб келинган.