Карантин: уй деразаларини ланг очиб қўйиш вирусга сабаб бўладими?

Карантин: уй деразаларини ланг очиб қўйиш вирусга сабаб бўладими?

Бугун АОКА ҳузуридаги штабда  Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков иштирокида брифинг ўтказилди.

❓Вируснинг ҳавода тарқалиши қанчалик хақиқат? Ижтимоий тармоқларда одамлар уйларнинг ойналарини очиб кўйишлари, ойнадан ташқарига қараб туришлари ҳолатлари кўряпмиз. Агар вирус ҳаводан тарқаса бу хавф туғдирмайдими?

❗️Вирус (йўталганда, аксирганда, гаплашганда) “нам” ҳаво заррачалари билан ҳавода бир муддат туриши мумкин, кейин у ўз оғирлиги билан ерга тушиб кетади. Вируснинг ўзи ҳавода муаллақ учиб юрмайди.

Кўп қаватли уйлар деразасини очиб қўйганига келсак, улар тўғри қилишган, юқорида айтганимиздек имкон қадар хона ҳавосини тез-тез янгилаб турсангиз, у ердаги вируслар миқдори (концентрацияси) камроқ бўлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!