Ажабо! Бир кунда бир неча килограмм тупроқ ейдиган инсон

Ажабо! Бир кунда бир неча килограмм тупроқ ейдиган инсон

Ҳиндистонда яшовчи 48 ёшли Нукала Котешвара Раога 20 йил олдин тупроқни биринчи марта татиб кўргани шу қадар ёқдики, шундан буён у тупроқ ейишдан ўзини тўхтата олмайди, дея хабар берди “billionnews.ru”.

Маълум қилинишича, Рао оддий овқатни ҳам истеъмол қилади, аммо тупроқ есагина ўзини тўйгандек ҳис этади. Нукаланинг сўзларига кўра, у ҳар куни камида бир килограмм тупроқ ейди.

Шуниси эътиборга лойиқки, бундай парҳез билан Рао нафақат тирик, балки ўзини жуда яхши ҳис қилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!