“Халақит бераётганди!”: 26 ёшли она 11 ойлик қизалоғини ваҳшийларча ўлдирди

“Халақит бераётганди!”: 26  ёшли она 11 ойлик қизалоғини ваҳшийларча ўлдирди

26 ёшли қиз 11 ойлик фарзандини ўлдирганликда айбдор деб топилди ва 15 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Россия Федерацияси Тергов қўмитасининг Олтой ўлкаси бўйича тергов қўмитаси матбуот хизмати хабарига кўра, қотиллик 2019 йил ёзида содир бўлган.

Ўша куни 26 ёшли Екатерина Шишкова маст ҳолда меҳмондан қайтган.

Айни шу вақтда қизалоқ йиғлай бошлаган ва жиноятчи онанинг тинчлантиришларига қарамасдан йиғидан тўхтамаган.

Шундан сўнг қиз гўдагининг бошига мушт туширган, бу ҳам етмагандек оёқларидан ушлаб, яна деворга ҳам урган ва ҳеч нарса бўлмагандек ухлашга ётган.

Кечаси қизалоқ мия шикастланиши туфайли қон кетишидан вафот этган.

Эрталаб эса қотил она қизининг жасадини пакетга ўраб, зинапояга ташлаб юборган.

Тергов давомида қиз ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига болани яхши яшашга халақит бергани, жуда ҳам чарчатгани учун ўлдирганини маълум қилган, дейди “belnovosti.by”.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!