Дам олиш кунлари юртимизда қандай об-ҳаво кутиляпти?

Дам олиш кунлари юртимизда қандай об-ҳаво кутиляпти?

Декабрнинг биринчи беш кунлигида республика ҳудудида қишга хос бўлмаган - қишнинг бошланиши меъёрларидан 10-12 даражага юқори бўлган қуёшли об-ҳаво кузатилди. Кечаси ҳарорат 5-10 даража, кундузи 16-21 даража илиқ, жанубда 23-24 даража иссиққача кўтарилди.

«Ўзгидромет»нинг ёзишича, ўтган кечада об-ҳаво ўзгариб, кўп жойларда ёмғир ёғди. Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик қайд этилди, Тошкент вилоятининг айрим жойларига кучли ёмғир ёғди.

Бугун мамлакатга Каспий денгизи томонидан кирган антициклон сабабли ҳаво булутли ва салқиндир. Кун охирига келиб, кечаси ва эртага эрталаб фақат Фарғона водийси вилоятларида ёмғир ёғади, тоғли ҳудудларда ёғингарчилик бўлади. Ҳарорат фони меъёрга яқинлашиб, 7-12 даража илиқдан кўтарилмайди.

Дам олиш кунларида бутун республика ҳудуди нисбатан салқин ва қуруқ ҳаво оқими таъсирида бўлиб ҳаво очиқ бўлади. Эртага кечаси кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 9-14 даража илиқ, якшанба кечаси ҳарорат 0-5 даража илиқдан ошмайди, айрим жойларда 2 даражагача совуқ бўлади, кундузи эса 14-17 даражагача илийди. Бундай ҳарорат меъёрдан 3-5 даражага юқори.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!