Афғонистон спиртли ичимликларни истеъмол қилиш бўйича дунёда 4-ўринни эгаллади

Афғонистон спиртли ичимликларни истеъмол қилиш бўйича дунёда 4-ўринни эгаллади

Афғонистон алкоголли ичимликларни сотиш ва истеъмоли учун жиноий жавобгарликка тортиладиган ва қаттиқ жазо белгиланган исломий давлат бўлишига қарамай, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳисоботида Афғонистон 189 мамлакат орасида алкогол истеъмол даражаси бўйича тўртинчи ўринни эгаллаган.

Шунингдек, Эрон ҳам спиртли ичимликларни истеъмол қилиш ва сотиш билан боғлиқ қатъий қонунларга эга бўлган исломий давлат бўлиб, Эрон ушбу рўйхатда 9-ўринни эгаллайди. Бу ҳақда Афғонистоннинг «Меҳвар» газетаси хабар бермоқда.

Ўз навбатида, Афғонистон расмийлари Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг ҳисоботидаги маълумотларни ёлғон ва провокацион, деб атади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!