“Lacetti”ни бошқариб ЙПХ инспекторининг қонуний талабларига бўйсунмаган қизга қандай чора кўрилди?

“Lacetti”ни бошқариб ЙПХ инспекторининг қонуний талабларига бўйсунмаган қизга қандай чора кўрилди?

18 октябрь куни интернет тармоғида “Lacetti” русумли автомобиль ва унинг ортидан ИИББ автомобили махсус ёруғлик сигналларини ёққан ҳолда ҳаракатланаётганининг видеоси тарқалди. Шунингдек кадрда ҳайдовчи ЙПХ инспекторининг талабига бўйсинмагани ҳам акс этган. Ушбу факт бўйича Тошкент шаҳар ИИББ қуйидагиларни маълум қилади.

17 октябрь куни тахминан соат 22.35 да Олмазор туманидаги Тошкент халқа автомобиль йўлидаги “Айвон” чойхонаси қаршисида ЙҲХБ ЙПХ инспектори М.З. ҳуштак ва жезл билан “Lacetti” русумли автомобиль (давлат рақами 01  D 616  ВВ) ҳайдовчисига тўхташни талаб қилган.

Ҳайдовчи эса ЙПХ инспекторининг қонуний талабига бўйсинмасдан ҳараката катта тезликда давом эттирган, шундан сўнг ЙПХ ходими С.Х. қоидабузарнин автомобилини Lacetti русумли хизмат автомобилида (давлат рақами 01 673 VSC) таъқиб қила бошлаган.

Ортдан таъқиб қилиб келаётган патруль автомобили ҳам қоидабузарни фикрини ўзгартирмади. У ТХАЙ бўйича ҳаракатни давом эттириб, “Уч Қаҳрамон” ЙПХ постигача етиб борди, сўнг – Амир Темур ва Явнги Шаҳар кўчалари кесишмасидаги айлана чорраҳасида бир оз вақт қарама-қарши йўналиш бўйича ҳаракатланган.

ЙҲХБ ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида соат 22.55 да автомобиль Юнусобод туманидаги Каймакова кўчасида (17-сон шифохона қаршисида) тўхтатилди. З.А.га тегишли бўлган автомобилни Тошкент вилоятида яшовчи 25 ёшли Гулираъно А. бошқариб борган. Автомобилни бошқариш учун зарур бўлган ҳужжатлар тўпламидан ҳайдовчида фақат ишончнома бор эди.

Гулираъно А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 135-моддаси (“Йўл ҳаракати қоидаларида назарда тутилган ҳужжатлари бўлмаган шахсларнинг транспорт воситаларини бошқариши”) ва 194-моддаси (“Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик”) бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, унинг автомобили жарима майдончасига жойланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!