АҚШ президенти Дональд Трамп Оқ уй яқинидаги назорат пунктида содир бўлган отишмада жароҳат олмади.
Бу ҳақда Махфий хизмат ўз баёнотида эълон қилди.
Ҳодиса президент, бошқа ҳимояланган шахслар ёки давом этаётган хизмат операцияларининг хавфсизлигига таъсир қилмади. Ҳодиса содир бўлган пайтда Трамп Оқ уй ичида бўлган.
Дастлабки маълумотларга кўра, қуролли шахс 17-кўча ва Пенсилвания проспектининг шимоли-ғарбий қисмига яқинлашган, кейин қуролини чиқариб, ўқ узган. Махфий хизмат ходимлари жавобан ўқ узиб, ҳужумчини яралаган.
Эркак касалхонага олиб кетилган, у ерда шифокорлар унинг ўлганини айтишган. Отишмада бир гувоҳ ҳам яраланган. Унинг аҳволи номаълум.
ФҚБ агентлари воқеа жойида. Тергов давом этмоқда.
New York Post газетасининг хабар беришича, отишмани уюштирган шахс 21 ёшли Насир Бест бўлган.
Шунингдек, ўқувчиларнинг ота-оналари «Энг фаол ота», «Жонкуяр она», «Масъулиятли ота-она» каби номинациялар ҳамда «Миннатдорчилик хат»лари билан тақдирланиши белгиланган.
Американинг «Атланта Юнайтед» клуби ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон миллий футбол терма жамоасига ЖЧ-2026 давридаги ҳамкорлик ҳақидаги эълондан сўнг мурожаат қилди.
Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.
Шу кунларда ижтимоий тармоқларда дунёнинг айрим мамлакатларида хантавирус инфекцияси тарқалаётгани ҳақида турли хабарлар эълон қилинмоқда. Хўш, у қандай касаллик? Инфекциянинг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли борми?
Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.
Украина ОАВлари маълумотига кўра, Улютин 1991 йилда мамлакат аҳолиси қарийб 48 миллион киши бўлганини, 2022 йилда эса бу кўрсаткич тахминан 41 миллион кишини ташкил этганини айтган.
Таниқли россиялик шарҳловчи Александр Елагин ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусановнинг ўйинини юқори баҳолаб, уни “Манчестер Сити”да мавсум кашфиёти деб атади.
Маълумотларга кўра, қурол-яроғ ва ҳарбий технологиялар етказиб бериш Халқаро суднинг Ғазода геноцид хавфи мавжудлиги ҳақидаги огоҳлантиришидан кейин ҳам давом этган.
Иккинчи жаҳон уруши даврига тегишли ўқ-дорилар Берлиннинг Панков туманидаги ўрмонда, оддий ва тинч сайр вақтида фуқаро томонидан топилган, деб хабар бермоқда Берлин полицияси.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Адханом Гебрейесуснинг маълум қилишича, “MV Hondius” круиз лайнери билан боғлиқ яна бир хантавирус юқиш ҳолати аниқланган.
АҚШнинг собиқ президенти Жо Байденнинг ўғли Ҳантер Байден отасига қарши коррупция айбловларини тарқатишда Исроил билан боғлиқ шахслар иштирок этган бўлиши мумкинлигини билдирди.
Туркиянинг глобал туризм платформаси — GoTürkiye мамлакатнинг бетакрор сайёҳлик манзилларини кинематографик ҳикоялар орқали намойиш этиб, халқаро аудитория эътиборини жалб этишда давом этмоқда.
Федерал прокуратура хитойлик 55 ва 52 ёшли Германия фуқароси бўлган эр-хотинни Хитой разведкаси топшириғи билан немис университетлари ходимлари билан алоқа ўрнатганликда айбламоқда.
Америка оммавий ахборот воситалари маълумотларига кўра, Исроил разведка хизмати — Моссад Эронда ҳокимиятга мамлакатнинг собиқ президенти Маҳмуд Аҳмадинажодни қайтаришга умид қилган.
12-20 май кунлари бўлиб ўтаётган 79-Канн халқаро кинофестивали Marché du Film кинобозорида Ўзбекистон 25 фоизли Rebate ва Country Placement дастурларини эълон қилди.