❗️ Гиёҳвандлик — жамият хавфсизлиги, миллат келажаги ва ёшлар тақдирига раҳна солувчи энг оғир иллатлардан бири. Афсуски, айрим шахслар бу “ажал савдоси”га қўл уриб, нафақат ўз ҳаётини, балки бошқалар тақдирини ҳам жар ёқасига олиб бормоқда.
🚫 Жумладан, Тошкент вилоятининг Бекобод туманида яшовчи, 1999 й.т., муқаддам Жиноят Кодексининг 112-моддаси (ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш) ва 140-моддаси (ҳақорат қилиш) билан судланган аёл 2025 йилнинг июль ойида қўшни республикага бориб, наркосавдогардан 1 кг “гашиш” моддасини 6 минг АҚШ долларига сотиб олиш ва уни мамлакатимиз ҳудудидаги тегишли манзилга етказиб бериш бўйича келишувга эришган.
Орадан маълум бир вақт ўтиб, аёл “Ватсап” мессенжери орқали гиёҳвандлик воситаси қолдириб кетилган хуфия жой манзилини олган.
Сўнгра муқаддам гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жиноятлари учун судланган икки таниши билан Бекобод шаҳри ҳудудидаги дала майдонига йўл олган.
Бироқ, улар ажал оғусини хуфия жойдан олган вақтларида Давлат хавфсизлик хизмати ва Божхона органлари ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.
Тергов жараёнида аёл ўзининг 1993 й.т. жиноий шериги билан биргаликда Бекобод шаҳридан ижарага хонадон олиб, у ерда гиёҳвандлик воситаларини сотиш ҳамда истеъмол қилиш учун “бангихона” ташкил этганликлари ҳам фош бўлди.
⚖️ Жиноят ишлари бўйича Бекобод шаҳар судининг ҳукмига кўра, мазкур шахслар Жиноят Кодексининг 246 ва 273-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, уларга нисбатан 8 йил 3 ойдан 10 йил 6 ой муддатгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Шунингдек, ўқувчиларнинг ота-оналари «Энг фаол ота», «Жонкуяр она», «Масъулиятли ота-она» каби номинациялар ҳамда «Миннатдорчилик хат»лари билан тақдирланиши белгиланган.
Американинг «Атланта Юнайтед» клуби ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон миллий футбол терма жамоасига ЖЧ-2026 давридаги ҳамкорлик ҳақидаги эълондан сўнг мурожаат қилди.
Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.
Шу кунларда ижтимоий тармоқларда дунёнинг айрим мамлакатларида хантавирус инфекцияси тарқалаётгани ҳақида турли хабарлар эълон қилинмоқда. Хўш, у қандай касаллик? Инфекциянинг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли борми?
Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.
Украина ОАВлари маълумотига кўра, Улютин 1991 йилда мамлакат аҳолиси қарийб 48 миллион киши бўлганини, 2022 йилда эса бу кўрсаткич тахминан 41 миллион кишини ташкил этганини айтган.
Шу билан бирга, Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Bloomberg учун берган изоҳида Путин урушни якунлаш учун ҳеч қандай муддат белгиламаганини билдирди.
Андижон тумани Ички ишлар бўлими ижтимоий тармоқларда тарқалган Андижон туманидаги вояга етмаган қизлар ўртасидаги ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди.
Маълумотларга кўра, қурол-яроғ ва ҳарбий технологиялар етказиб бериш Халқаро суднинг Ғазода геноцид хавфи мавжудлиги ҳақидаги огоҳлантиришидан кейин ҳам давом этган.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Адханом Гебрейесуснинг маълум қилишича, “MV Hondius” круиз лайнери билан боғлиқ яна бир хантавирус юқиш ҳолати аниқланган.
АҚШнинг собиқ президенти Жо Байденнинг ўғли Ҳантер Байден отасига қарши коррупция айбловларини тарқатишда Исроил билан боғлиқ шахслар иштирок этган бўлиши мумкинлигини билдирди.
Туркиянинг глобал туризм платформаси — GoTürkiye мамлакатнинг бетакрор сайёҳлик манзилларини кинематографик ҳикоялар орқали намойиш этиб, халқаро аудитория эътиборини жалб этишда давом этмоқда.
Федерал прокуратура хитойлик 55 ва 52 ёшли Германия фуқароси бўлган эр-хотинни Хитой разведкаси топшириғи билан немис университетлари ходимлари билан алоқа ўрнатганликда айбламоқда.
Америка оммавий ахборот воситалари маълумотларига кўра, Исроил разведка хизмати — Моссад Эронда ҳокимиятга мамлакатнинг собиқ президенти Маҳмуд Аҳмадинажодни қайтаришга умид қилган.
12-20 май кунлари бўлиб ўтаётган 79-Канн халқаро кинофестивали Marché du Film кинобозорида Ўзбекистон 25 фоизли Rebate ва Country Placement дастурларини эълон қилди.