Қозоғистонда оммавий "свет" ўчиши кеча бошланган — манба

Қозоғистонда оммавий "свет" ўчиши кеча бошланган — манба

Турк матбуоти Қозоғистонда кеча электр таъминотидаги узилишлар бошланганини ёзмоқда.

Қишнинг ўрталарида электр тармоқларидаги носозлик туфайли мамлакатда паст кучланиш бошланди. Шундан сўнг Қозоғистоннинг жанубий вилоятларида, хусусан, Олмаота шаҳрида электр энергияси бутунлай ўчирилди.

Кечадан бошлаб узилган электр энергиясини қайта тиклаш ишлари бошлангани, банклар, заводлар, савдо марказлари ва мамлакатнинг кўплаб ҳудудларида ишлаб чиқариш тўхтатилгани эълон қилинди, деб ёзади Sondakika.

25 январь куни тушда Марказий Осиё давлатлари ҳудудида электр таъминотида фавқулодда узилиш юз берди.

Қирғизистоннинг деярли бутун ҳудудида, Қозоғистоннинг жануби-шарқида, шунингдек, Ўзбекистоннинг жануби-ғарбий қисмида электр энергияси узилди.

Газета ёзганидек, Қозоғистонда бошланган электр таъминотидаги узилишлар туфайли бир линия орқали электр энергияси олган Қирғизистон ва Ўзбекистон жабр кўрди. Қирғизистондан берилган баёнотда пойтахт Бишкек ва иккинчи йирик шаҳар Ўш ҳамда мамлакатнинг бошқа вилоятларида электр энергияси узилгани маълум қилинди. Бундан ташқари, мамлакатда мобил алоқа ва интернет узилиб қолган, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишда узилишлар кузатилган.

Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ҳам 25 январь куни эрталаб мамлакатнинг кўплаб ҳудудларида электр таъминотида узилишлар бошланганини маълум қилди. Вазирлик Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон ягона электр тармоғидан фойдаланишини таъкидлади. Кейинчалик ҳар бир мамлакат электр таъминотини тиклашни эълон қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!