Агар кўча-куйдаги банкоматлар ишламай қолса, нима қилиш керак?

Агар кўча-куйдаги банкоматлар ишламай қолса, нима қилиш керак?

Электр энергияси ўчганида, табиийки, тўлов терминаллари ҳам ишламайди. Картада пул сақлашга кўникиб қолган ҳамюртларимиз дарҳол банкоматлардан пул ечишга ошиқишади.

Банкларимиз доимий режимда ишлашда давом этишмоқда. Масалан, Инфинбанкнинг хабар беришича, барча филиаллар узлуксиз ишлаб турибди. Жойлардаги банкоматларда муаммо чиқиб қолиш эҳтимоли жуда юқори, негаки улар узлуксиз таъминот манбаи (UPS) мосламаларидан фақатгина 2 соат ишлашлари мумкин. Бундай вазиятларда банк бўлинмаларига мурожаат қилиш тавсия этилади: у ердаги банкомат ва кассалар фаолиятида узулишлар бўлмайди.

Масофавий банк хизматлари билан боғлиқ муаммолар кузатилганда ҳам бевосита банк филиалларига мурожаат этишни тавсия қилинади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!