Тўрткўлда тадбиркор бўлиш истагидаги фуқародан пул талаб қилган фирибгар ушланди

Тўрткўлда тадбиркор бўлиш истагидаги фуқародан пул талаб қилган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Тўрткўл тумани бўлимлари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро У.С. фирибгарлик йўли билан ноқонуний даромад орттириш мақсадида, фуқаро С.га танишлари орқали дўкон қуриши учун ер майдони олиб беришини ваъда қилиб, унга туман ҳудудидан “Эко бозор” қурилиши учун 75 кв. метр ер майдони ажратилганлиги ҳақидаги туман ҳокимининг сохта фармойишини тақдим қилиб, эвазига 7 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик), 28, 211-моддаси (пора бериш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!