“Маҳалла – беш ташаббус бешиги” кўрик танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди

“Маҳалла – беш ташаббус бешиги” кўрик танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди

Жорий йил 4 декабрь куни “Маҳалла – беш ташаббус бешиги” кўрик танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Олий Мажлис Сенати Раиси Т.Нарбаева табрик сўзи билан иштирок этди.

Қайд этилганидек, охирги 5 йилда давлатимиз раҳбарининг ғоя ва ташаббуслари билан маҳаллага бўлган эътибор кескин кучайди. Ташкилий-ҳуқуқий асослар такомиллаштирилди. Мавжуд 9 мингдан зиёд маҳаллани комплекс ривожлантиришга қаратилган “Обод маҳалла”, “Обод қишлоқ” дастурлари изчиллик билан амалга ошириб келинмоқда. Одамларни рози қилишга қаратилган барча муҳим ижтимоий-иқтисодий йўналишларда “маҳаллабай” ишлаш тизими йўлга қўйилди.

Беш муҳим ташаббус давлатимиз раҳбари бошчилигидаги Янги Ўзбекистонни барпо этиш ҳамда Учинчи Ренессанс пойдеворини яратиш сиёсатининг ажралмас қисми ва уларни амалга ошириш – ҳаётий зарурат.

Беш муҳим ташаббусни тўлақонли амалга оширишда, биз, аввало, маҳаллага таянамиз, деб таъкидлади Сенат Раиси Т. Нарбаева.

Танловнинг туман шаҳарлар босқичида 1 035 та, ҳудудий босқичида эса 207 та маҳалла иштирок этиб, уларда 62 500 нафардан ортиқ ёшлар қамраб олинди.

Финал босқичида эса 14 та ҳудуддан йўлланмани қўлга киритган 14та маҳалла, 300 нафардан ортиқ ёшлар иштирок этди.

Ғолибларни аниқлашда Республика комиссияси иштирокчилар ҳужжатларини кўриб чиқиб, беш муҳим ташаббус бўйича қабул қилинган тегишли ҳужжатларда белгиланган вазифалар ижроси таъминланганлиги, унинг мазмун-моҳиятини халққа етказилганлиги ҳамда тарғибот ташвиқот ишларининг олиб борилганлиги ва бошқа мезонлар асосида баҳолади.

Якуний натижалар финалга келган маҳаллаларда беш муҳим ташаббус борасида олиб борилган ишларнинг кўргазмали тарзда ҳимоя қилинганидан кейин эълон қилинди. Шунингдек, “Биринчи ташаббус бўйича энг фаол маҳалла”, “Иккинчи ташаббус бўйича энг фаол маҳалла”, “Учинчи ташаббус бўйича энг фаол маҳалла”, “Тўртинчи ташаббус бўйича энг фаол маҳалла”, “Бешинчи ташаббус бўйича энг фаол маҳалла” ҳамда “Энг фаол китобхон оила” номинациялари бўйича ғолиблар аниқланди.

Ғолиб маҳаллалар I, II, III даражали дипломлар ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ҳамда ҳомийларнинг қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!