Кўкракдаги оғриқ юракданми ёки невралгиядан?
Буни қандай фарқлаш мумкин?
🔸Кўкракда оғриқ кузатилганда жуда кўпчилик, айниқса, эркаклар оғриққа эътибор бермайдилар ёки оғриқ қолдирувчи таблеткалар ичадилар. Лекин шифокорга мурожаат қилмайдилар, бу эса оғир асоратларга олиб келиши мумкин.
🔸Невралгия ва юрак оғриқларининг асосий фарқи оғриқнинг давомийлигидир, невралгия оғриқлари узоқ давом этади. Юрак билан боғлиқ оғриқлар қисқа муддатли бўлади, масалан стенокардия хуружи 5-10 дақиқадан ошмайди.
🔸Невралгияда оғриқ ўткир бўлади, стенокардияда эса оғриқ эзувчи, куйдирувчи бўлиб, ҳаво етишмаслик ҳиси билан кечади.
🔸Стенокардияда оғриқ кўкрак қафасининг деярли ҳамма соҳасида кузатилади. Шунинг учун бемор оғриқни айнан қайси нуқтада бўлаётганини кўрсата олмайди.