Тожикистон ва Ўзбекистоннинг иқтисодий ҳамкорлиги давом этмокда

Тожикистон ва Ўзбекистоннинг иқтисодий ҳамкорлиги давом этмокда

Бир неча йиллардан буён Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасида дўстлик алоқалари йўлга қўйилиб, ҳар бир соҳада ҳамколик қилиш жадаллик билан ривожланмоқда. Хусусан, тожик ва ўзбек давлатлари ўртасида таълим, ишлаб чиқариш, маданий ва маърифий ҳамда савдо сотиқ алоқалари кундан кунга ривожаланиб бормоқда. Икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида икки давлат раҳбарлари тез-тез музокалар олиб бормоқда. Музокаралар давомида икки давлат учун ҳам манфаатли бўлган шартномалар имзоланмоқда. Бу ҳақда sxabar.uz хабар берди.

Икки давлат ўртасидаги иқтисодий алоқаларини ривожлантириш мақсадида қўшма корхона ва заводлар ташкил қилинмоқда. ЖМ Узбекистон автомобил заводи, Артел маиший техникалар ишлаб чиқариш заводи филиалларининг Тожикистонда очилганлиги фикримизнинг яна бир исботидир.

Тожик ва ўзбек давлатлари ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликнинг яна бир натижаси, Ўзбекистон Республикаси Сирдарё вилояти ҳудудида Тожикистон инвестициялари орқали ишга туширилган «Насубулло-Насрутулло-савдо» алюмин кабель ишлаб чиқаришга мўлжалланган тожик-ўзбек қўшма корхонасидир. Ушбу қўшма корхона 2019 йилда Тожикистон ҳукумати ташаббуси билан Ўзбекистонда ташкил қилинган қўшма корхоналардан бир ҳисобланиб, унда йилига 500.000 метрдан ортиқ алюмин кабеллар ишлаб чиқарилади.

Хусусан, ушбу қўшма корхона 2020 йилда қиймати 590 миллион сўм бўлган 492 минг метр ва 2021 йил август ойига қадар қиймати 627 миллион сўм бўлган 570 минг метр алюмин кабеллар ишлаб чиқарилган.

Қўшма корхона ишга тушгандан сўнг, 20 нафар маҳаллий аҳоли иш билан таъминлаган. Шу билан бирга Тожикистон Республикасидан бўлган 5 нафар мутахассислар ушбу заводда фаолият юритиб келмоқда.

Ҳозирда қўшма корхона ўз маҳсулотларини Ўзбекистон ички бозорига чиқараётган бўлса, келажакда жаҳон бозорига ҳам олиб чиқиш режалаштирилган. Шу билан бирга Хитойдан янги замонавий технологияларни олиб келиш эвазига, ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш кўзда тутилган.

Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликнинг кенгайиши, улар ўртасида бошқа соҳалар ҳамкорлигининг ривожланишига замин бўлиб хизмат қилади.

Тарихдан қардош тожик ва ўзбек халқи дўстона муносабатда бўлиб келган ва бундан кейин ҳам улар ўртасидаги дўстнома муносабатлар мустаҳкамланиб боради.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!