Килиан Мбаппе «Реал»га ўтишга яқинлашмоқда

Килиан Мбаппе «Реал»га ўтишга яқинлашмоқда

Франция терма жамоаси ва «ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппе «Реал»га ўтишга яқинлашмоқда.

Инсайдер журналист Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, Мбаппе ҳамон "Реал" лойиҳасига қизиқиш билдирмоқда. "Қироллик клуби" президенти Флорентино Перес француз футболчиси билан шартнома имзолаш ғояси билан банд.

Манбага кўра, мадридликлар 2022 йилда трансферни амалга оширади.

Эслатиб ўтамиз, Мбаппенинг парижликлар билан шартномаси жорий мавсум охирида якунига етади. Aввалроқ, «Реал» январ ойида Килиан билан дастлабки шартнома имзолаши хабар қилинганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!