Ислом Каримов оиласи Москвадаги энг қиммат пентхауслардан бирини сотиб олди

Ислом Каримов оиласи Москвадаги энг қиммат пентхауслардан бирини сотиб олди

Ислом Каримов оиласи 22 миллион долларга Москвадаги энг қиммат пентхауслардан бирини сотиб олди.

Маълумотларга кўра, уч қаватли пентхаус сотувга қўйилган “Радиссон” меҳмонхонаси биносида жойлашган бўлиб, меҳмонхона билан бир хил режага эга ва бир хил тартибда қурилган.

Таъкидланишича, уй Татяна Каримованинг жияни Анвар Абдуллаевга тегишли. Бу ҳақда “База” хабар берди.

Пентхауснинг қурилишида табиий материаллар, яъни италян мармари, оникс ва табиий ёғочдан фойдаланилган. Мебеллар махсус "Роберто Cавалли" ва “Версаcе” га тегишли экани айтилмоқда. 11-қават иккита ётоқхона, ҳаммом, ошхона, кийиниш хоналари ва кенг залдан иборат. 12-қаватда меҳмонхона, 13-қаватда Москва дарёси, Оқ уй ва бизнес маркази кўзга ташланиб турадиган офис мавжуд. Бир сўз билан айтганда, квартира Москвадаги энг қиммат пентхауслар рейтингида иккинчи ўринни эгаллайди.

Маълумотларга кўра, 2021 йил май ойидан буён ушбу пентхаус Анвар Абдуллаевга тегишли.

Баъзи ижтимоий тармоқларда “Радиссон” меҳмонхонаси ҳам Анвар Абдуллаевга тегишли эканлиги айтилмоқда. Бироқ “База” таҳририяти хабарига кўра, Анвар Абдуллаев билан телефон орқали қилинган суҳбатда у “Радиссон” меҳмонхонасидаги квартира унга тегишли эканини рад этган.

"Мени унга ҳеч қандай алоқам йўқ ва бундай нарсалардан узоқроқ туришга ҳаракат қиламан", — деган Анвар Абдуллаев.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Лола Тиллаева-Каримова эри билан Голливудда учта уйни сотувга қўйган эди.

Бундан аввал “The Guardian” нашри Гулнора Каримовага берилган 220 миллион доллар хусусида мақола чоп этилгани ҳақида хабар қилинган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!