Тошкент вилояти шаҳарлар сони бўйича мамлакатимизда биринчи ўринда туради- Шавкат Мирзиёев

Тошкент вилояти шаҳарлар сони бўйича мамлакатимизда биринчи ўринда туради- Шавкат Мирзиёев

Ушбу шаҳарлар мамлакатимиз пойтахти билан узвий боғланган ҳолда ривожланади, деди номзод. Унинг режасига кўра,

- Нурафшон шаҳри яқин 10 йилда камида 200 минг аҳоли яшайдиган, замонавий ва аҳоли учун қулай, таълим, тиббиёт ва бизнес маркази бўлган шаҳарга айлантирилади.

- Шаҳарда 30 минг аҳолига мўлжалланган турар жой массиви барпо этилиб, унда 5 та мактаб, 12 та боғча, 2 та оилавий поликлиника ва жамоат парки қурилади.

- 15 минг талабага мўлжалланган Нурафшон давлат университети ташкил этилади.

- Давлат-хусусий шериклик асосида 150 миллион долларлик замонавий кўп тармоқли тиббиёт маркази барпо этилади.

- Нурафшон шаҳридан пойтахтга олиб борувчи йўллар кенгайтирилиб, алоҳида йўлакда тезюрар электробуслар қатнови (БиАрТи) ташкил этилади. 2 та шаҳар ўртасида иш ва ўқишга қатнайдиган аҳоли учун қулай ва мунтазам транспорт қатнови йўлга қўйилади.

- Олмалиқ, Чирчиқ, Ангрен, Бекобод, Оҳангарон ва Янгийўл шаҳарлари ҳудуди кенгайтирилиб, ҳар бирида “Янги Ўзбекистон” уй-жой массивлари, ижтимоий объектлар ва “яшил майдонлар” барпо этилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!