Tatariston Respublikasi hududida sodir bo‘lgan yo‘l transport hodisasida og‘ir tan jarohati olgan fuqaro Vatanga qaytarildi.
Mamlakatning Qozon shahridagi Bosh konsulxonasi ma’lumotiga ko‘ra, joriy yilning 1 sentyabr kuni Tatariston Respublikasi hududidan o‘tuvchi Aznakayevo–Almetevsk trassasida O‘zbekiston fuqarolari ishtirokida yo‘l transport hodisasi sodir bo‘lgan. Ushbu hodisa oqibatida O‘zbekiston fuqarosi T.J. og‘ir tan jarohati olgan va u zudlik bilan Almetevsk tumanlararo ko‘ptarmoqli shifoxonasiga yotqizilgan.
Bemorning onasi o‘g‘lini O‘zbekiston olib ketish uchun moliyaviy ko‘mak so‘rab Bosh konsulxonaga rasman murojaat qilgan. O‘zbekiston diplomatlari jabrlangan o‘zbekistonlikka barcha turdagi konsullik-huquqiy va amaliy yordam ko‘rsatdilar. Xususan, shifokorlar va boshqa idoralar bilan zarur uchrashuvlar o‘tkazildi hamda holat doimiy nazoratga olindi.
Shuningdek, mazkur ariza asosida Bosh konsulxona xodimlari tomonidan bemorni mamlakatga qaytarish uchun zarur hujjatlarni tayyorlash ishlari amalga oshirildi.
Natijada yo‘l transport hodisasi oqibatida og‘ir tan jarohati olgan T.J. va uning onasi 26 sentyabr kuni Vatanga qaytarildi.
Matnda xatolik topsangiz, o‘sha xatoni belgilab, bizga jo‘nating (Ctrl + Enter)
Дам олиш кунлари республика ҳудудига Каспий денгизи жанубидан нам ва нисбатан салқин ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Ҳудуднинг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради, фақат марказий ва шарқий ҳудудларда баъзи жойларда ёмғир ёғади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда айрим жойларда кучли бўлиши, баланд тоғларда қорга айланиши мумкин.
Украина урушида 3000 га яқин этник қозоқ ҳалок бўлди, улар ўз ихтиёри билан Россия армияси сафига қўшилганлар ҳам, сафарбар қилинганлар ҳам, деб хабар бермоқда «Orda» ушбу маълумотларни тўплаётган кўнгиллиларга таяниб.
Бундан тўрт кун олдин, яъни 2024 йил 23 сентябр куни Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат пенсия таъминоти тизимини ислоҳ қилиш концепциясини ишлаб чиқиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги 600-сонли қарори қабул қилинди.
Аниқлик киритилишича, бу ҳужум бир кечада амалга оширилган бир қатор ҳужумлар ортидан содир бўлган, улар давомида Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари қирувчилари Бейрут ҳудудидаги ўқ-дорилар омборлари, штаб-квартиралари ва террорчилар инфратузилмаси объектларига зарба беришган.
Рим марказидаги Пиазза Порта Сан Паоло майдонида уч мингга яқин одам Фаластинни қўллаб-қувватлаш учун ноқонуний митинг ўтказиш учун йиғилди . Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда .
Жума куни Ливан жанубидаги учта касалхона Исроилнинг иккита портлаши натижасида ёпилишга мажбур бўлди, иккинчиси эса таъминот тугайди, бу ҳудуддан бир қатор шифокорларни қувиб чиқарди ва Ливан соғлиқни сақлаш сектори аҳволи билан боғлиқ хавотирларни келтириб чиқарди.
2024 йилги Нобел тинчлик мукофотига 286 номзод қўйилган, улар орасида, жумладан, БМТнинг Қочқинлар бўйича олий комиссари бошқармаси, Рим папаси Франциск, британ табиатшуноси Дэвид Аттенборо бор.
Халқаро миграция ташкилоти маълум қилишича , контрабандачилар муҳожирларни қайиқларини ташлаб, Қизил денгизда сузишга мажбур қилгани сабабли 100 дан ортиқ одам бедарак йўқолган .
Франция президенти Эммануэл Макрон Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатишга чақирди . Бу ҳақда Исроилнинг The Jerusalem Post нашри i France Inter радиосидаги кўрсатувга асосланиб хабар бермоқда.
Октан сони муҳим кўрсаткич бўлиб, у ёнувчан суюқликнинг учқунсиз, яъни ўз-ўзидан ёниб кетишига турғунлигини тавсифлайди — қиймат қанчалик юқори бўлса, ўз-ўзидан аланга олиш хавфи шунчалик паст бўлади.