Сизу биз таниган машҳур хонандани комага туширишди

Сизу биз таниган машҳур хонандани комага туширишди

Россиялик хонанда Максим сунъий нафас етказиш аппаратига уланди ва режалаштирилган тарзда комага туширилди. Ижодкорнинг менежери унинг коронавирусга чалингани, аммо тест натижалари вируснинг мавжуд эмаслигини кўрсатгани ҳақида маълум қилган.

Хабар берилишича, шифокорлар Максимга оғир пневмония ташхисини қўйишган. Ўпкалар қаттиқ зарарланган, сатурация кўрсаткичлари ҳаддан ташқари паст экани айтилмоқда.

“Қоннинг кислород билан тўйиниш даражаси жуда паст. У кислородга жавоб қайтармади, ўпкалар ҳам тозаланмади. Шу туфайли шифокорлар уни комага туширишга қарор қилишди”, деди хонанданинг менежери.

Максим бир неча кунни комада ўтказиши тахмин қилинмоқда.


09:40 20.06.2021
Фикрлар ёпилди