Номаълум шахслар Қозон шаҳридаги 175 гимназияда ўқ отишди, қурбонлар бор

Номаълум шахслар Қозон шаҳридаги 175 гимназияда ўқ отишди, қурбонлар бор

Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, ҳужум натижасида етти ўқувчи ва бир ўқитувчи ҳалок бўлган ҳамда 20 нафарга яқин жароҳат олганлар бор. Ижтимоий тармоқларда тарқалган кадрларда баъзи болалар қочиш учун деразадан сакраб тушгани акс этган. Қуролланган 19 ёшли гумонланувчи ҳибсга олинган.

Президент Путин қурол назорати тўғрисидаги қонунларни қайта кўриб чиқишини эълон қилди. Россияда мактабларда отишмалар нисбатан кам учрайди. Дастлабки хабарларда иккита жиноятчи бўлган деб тахмин қилинганди, аммо кейинчалик расмийлар фақат битта гумонланувчи борлигини айтишган. 12 май куни Қозонда мактаблар ишламайди.


22:33 11.05.2021
Фикрлар ёпилди