13 май, Рамазон ҳайити куни Тошкентда жамоат транспорти соат 4:00дан иш бошлайди. Бу ҳақда "Тошшаҳартрансхизмат" акциядорлик жамияти хабар берди.
Қайд этилишича, Рамазон ҳайити нишонланиши муносабати билан 2021 йил 13, 14, 15, 16 май кунлари жамоат транспорти ҳаракатини қуйидагича ташкил этиш белгиланди:
Маълумот учун, Ўзбекистонда Рамазон ҳайити 13 май куни нишонланади. 14-15 май кунлари ҳам ишланмайдиган кунлар деб белгиланди. 16 май эса якшанба.
Рамазон ҳайити карантин талабларига мувофиқ, халқимизнинг миллий ва диний анъаналарига мос равишда ўтказилади.