Покистонда Хитой элчисига суиқасд уюштирилди

Покистонда Хитой элчисига суиқасд уюштирилди

Хитойнинг Покистондаги элчиси суиқасд нишонига айланганга ўхшайди.

Афғонистон чегарасига яқин жойлашган Кветта шаҳридаги меҳмонхонада содир бўлган портлашда, камида, тўрт киши ҳалок бўлган ва 12 киши жароҳатланган. Маълумотларга кўра, элчи Нонг Ронг шу меҳмонхонада яшаётган бўлиб, портлаш содир бўлган вақтда меҳмонхонада бўлмаган.

Покистон Толибон ҳаракати худкуш-террорчи томонидан уюштирилгани айтилган ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олди.


20:56 22.04.2021
Фикрлар ёпилди