Сербияда 2 км келадиган колбаса тайёрланди ва у ночорларга улашилди

Сербияда 2 км келадиган колбаса тайёрланди ва у ночорларга улашилди

Сербиянинг Турия қишлоғида узунлиги 2 километр ва оғирлиги 2 тоннадан зиёд келадиган рекорд колбаса пиширилди. У ҳар йили ўтказиладиган фестивалда намойиш этилди.

 

Коронавирус туфайли фестиваль катта тантанасиз, аммо эзгулик мақсади билан ўтказилди.

Рекорд даражадаги колбаса ҳам фестивалга келтирилди ва эҳсон учун тарқатилди. У билан ночорларни сийлашади.

Турия колбасаси 2013 йилда Гиннесснинг рекордлар китобига расман киритилган эди. Ўшандан буён унинг узунлиги ҳар йили бир метрга узайтирилади.


18:40 02.03.2021
Фикрлар ёпилди