«Қора ният» сериали юлдузида коронавирус аниқланди

«Қора ният» сериали юлдузида коронавирус аниқланди

«Қора ният» сериалида суратга тушаётган актриса Эда Эжеда COVID-19 аниқланди. Бу ҳақда Posta нашри хабар берди, деб ёзади Rus.Turkey.com.

Маълум қилинишича, касаллигини тасдиқлаган актриса уйида даволанмоқда. Айни вақтда аҳволи анча яхши бўлган Эда имкон қадар тезроқ ишига қайтиш ниятида. Бунга қадар суратга олиш жамоасининг бошқа уч аъзосида коронавирус аниқланган. ОАВ 2020 йилнинг октябрида Эда Эженинг коронавирусга топширган тест натижаси салбий чиққани ҳақида маълум қилганди.

Эслатиб отамиз, актриса «Қора ният»да Йилдиз Йилмаз қаҳрамонини гавдалантирган.


16:53 02.03.2021
Фикрлар ёпилди