Дастлабки қадам! Байден Трампнинг 4 та муҳим қарорини бекор қилди

Дастлабки қадам! Байден Трампнинг 4 та муҳим қарорини бекор қилди

Эндигина иш бошлаган AҚШ президенти Жо Байден собиқ президент Дональд Трампнинг қарорлари бекор қилинган ҳужжатларни имзолади.

Шундай қилиб, Байден мамлакатни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига қайтариш тўғрисида фармонга имзо чекди.

Бундан ташқари, Байденнинг қарори билан Қўшма Штатлар Париждаги иқлим келишувига қайтмоқда, бу шартномадан Трамп ҳам мамлакатни олиб чиқиб кетган.

Байден, шунингдек, Мексика билан чегарада девор қурилишини тўхтатди ва чегарадаги фавқулодда режимни бекор қилди. Шунингдек, "Мусулмонларга тақиқ" деб ном олган Яқин Шарқдаги бир қатор мамлакатлар вакилларининг AҚШга киришидаги чекловларни бекор қилиш тўғрисида ҳужжат имзоланди.

Сайловолди ташвиқоти пайтида Байден ушбу Трампнинг барча фармонларини бекор қилишга ва AҚШнинг халқаро шартномалардаги иштирокини ҳамда мигрантлар билан боғлиқ вазиятни нормаллаштиришга ваъда берди.


10:01 21.01.2021
Фикрлар ёпилди