Германияда карантин қоидаларини бузганлар учун махсус "қамоқхона" яратиш режалаштирилмоқда

Германияда карантин қоидаларини бузганлар учун махсус "қамоқхона" яратиш режалаштирилмоқда

Германиянинг Саксония федераль ери коронавирус пандемияси томонидан ўрнатилган карантинни бир неча бор бузган фуқароларни "мажбурий жойлаштириш" учун махсус муассаса яратишни режалаштирмоқда.

Бу ҳақда “Bild” нашри хабар бермоқда.

Таъкидланишича, ҳокимият бунинг учун 2017 йилда қурилган Дрездендаги қочқинларни қабул қилиш марказини қайта жиҳозламоқчи.

Газетанинг ёзишича, панжара билан ўралган ҳудуд полиция томонидан қўриқланади. Муассаса ичига жойлаштириш шартлари ва нархи қандай бўлади, ҳозирча номаълум.


22:00 15.01.2021
Фикрлар ёпилди