Ўзбекистонда яна бир дафтар жорий этилди. Бу ҳақда бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Инвестициялар, экспортни қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ташкил этилган брифингда Ташқи ишлар вазирлигининг Иқтисодий дипломатия департаменти директори Ашраф Ходжаев маълумот берди.
Унга кўра, “Олтин дафтар” рўйхатига хориждаги юртдошларимиз киритилади.