ЖССТ вакцинация паспортлари масаласини кўриб чиқмоқда

ЖССТ вакцинация паспортлари масаласини кўриб чиқмоқда

ЖССТнин Халқаро соғлиқни сақлаш қоидаларининг фавқулодда қўмитаси эмланганлар учун паспортлар жорий этиш масаласини кўриб чиқмоқда.

Бу ҳақда ташкилотнинг Европа бўйича бюроси иммунизация бўлимининг катта мутахассиси Олег Бенеш маълум қилди.

"Коронавирус инфекциясига қарши самарали ва хавфсиз вакциналар пайдо бўлиши биланоқ ЖССТ халқаро саёҳатчиларни эмлаш билан боғлиқ муаммолар ва саволларни ўрганишга киришган", деди Бенеш.

Унинг сўзларига кўра, Халқаро соғлиқни сақлаш қоидалари қўмитаси эмлаш сертификатидан фойдаланишни тартибга солади. Паспорт масаласи ҳам қўмита кун тартибида турибди.


03:00 15.01.2021
Фикрлар ёпилди