Жиззах аҳолиси ҳам газ тақчиллиги сабаб машиналар йўлини тўсди

Жиззах аҳолиси ҳам газ тақчиллиги сабаб машиналар йўлини тўсди

Жиззах вилояти Пахтакор туманида газ ва электр энергия йўқлигидан норози бўлган аҳоли автомобиль йўлини тўсиб қўйди. Видео муаллифи улар асосан аёллардан иборатлигини маълум қилган.

Лавҳада тахминан 20 га яқин хотин-қиз ўзининг норозилигини шу тарзда намойиш этаётганини кўриш мумкин. Ҳозирча мазкур ҳолат бўйича расмий муносабат билдирилмади.

2020 йили декабрь ойи бошида Бухоро вилоятида газ таъминоти билан боғлиқ муаммолар туфайли аҳоли иккита ҳудудда машиналар йўлини тўсишган эди.

Қўқонда эса 10 дан ортиқ хотин-қизлар уйларида газ ва электр энергия йўқлиги сабаб шаҳар ҳокимияти олдидаги йўлда ўз норозилигини билдирган (https://www.gazeta.uz/uz/2020/12/28/kokand/) эди.


14:54 11.01.2021
Фикрлар ёпилди