Россияда "COVID-19"нинг «британча» штаммини юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат аниқланди

Россияда "COVID-19"нинг «британча» штаммини юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат аниқланди

Россияда коронавируснинг 2020 йил охирида Буюк Британияда тарқалган янги штаммини юқтириб олиш билан боғлиқ дастлабки ҳолат қайд этилди. Бу ҳақда Россиянинг бош санитар врачи Анна Попова маълум қилди.

Попованинг сўзларига кўра, касалланган шахс яқинда Буюк Британиядан қайтган Россия фуқаросидир. Унинг аниқлик киритишича, касаллик декабрь ойининг охиридаёқ аниқланган эди.

Коронавируснинг янада юқумли ҳисобланган янги B.1.1.7 штамми илк бор 2020 йил сентябрида Буюк Британияда аниқланган ва декабрь ойи ўрталарида бутун мамлакат бўйлаб тарқалиб кетган эди. Бош вазир Борис Жонсон коронавируснинг бу тури аввал тарқалган штаммлардан кўра 70 фоизга юқумлироқ эканини маълум қилган эди.


08:04 11.01.2021
Фикрлар ёпилди