Тун кулгиси!.. (40-қисм)

Тун кулгиси!.. (40-қисм)

Тиқилинч автобусда қизчаси билан кетаётган аёл қизалоққа банан арчиб бериб, пўстлоғини ойнадан ташқарига ирғитарди.

Йўловчилар ҳайрон. Шундай ақлли қизнинг онаси бунчалар тартибсиз эканидан энсалари қотарди. Бир маҳал қизча барчани лол қолдириб онасига деди:

— Ойи, нега банан пўстлоғини ойнадан ташқарига ирғитаяпсиз? Ахир, қўлбола ароққа қўшишимиз керак-ку!

 

***

Янги ўзбек уй хизматчисини чақириб деди:

— Хоним, эртага қайнонам келади. Мана сизга унинг севимли овқатлари рўйхати.

— Тушунаман...

— Йўқ, агар шулардан биронтасини тайёрласангиз, ўша заҳоти ишдан ҳайдаласиз.

 

***

Аскар уйига хат ёзаётганди. Старшина келиб сўради:

— Онангга ёзаяпсанми хатни?

— Ҳа.

— Унда менгаям бир нусхасини компьютердан чиқариб бер!


23:00 14.11.2020
Фикрлар ёпилди