Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар сони 62 000 нафарга яқинлашди

Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар сони 62 000 нафарга яқинлашди

2020 йил 14 октябрь соат 18:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 61 950 (+91) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг: 
— 85 нафари Тошкент шаҳрида, 
— 6 нафари Тошкент вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Бугун айни пайтга қадар: 
— Тошкент вилоятида 58 нафар, 
— Тошкент шаҳрида 52 нафар, 
— Наманган вилоятида 31 нафар, 
— Сирдарё вилоятида 16 нафар, 
— Қорақалпоғистон Республикасида 11 нафар, 
— Фарғона вилоятида 8 нафар,  
— Қашқадарё вилоятида 7 нафар, 
— Хоразм вилоятида 5 нафар бемор тузалди. 

Шундай қилиб, юртимизда 58 951 (+188) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил қилмоқда.

Ҳозирда мамлакатимизда 2 485 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.


18:05 14.10.2020
Фикрлар ёпилди