АЁЛЛАРГА ҚИСҚАЧА ТАЪРИФ:
Аёл — худди болага ўхшайди. Хафа қилдинг дегунча, йиғлаб онаси томон талпинаверади.
Аёл — театр. Бугун комедия намойиш этса, эртага фожиа кўрсатиши ҳам ҳеч гап эмас.
Аёл — муаллимадай гап. Ўзингни барча саволларга пухта тайёргарлик кўрган ҳисоблайсан-у, кутилмаганда хато топиб мулзам қилади.
* * *
— Дугонажон, озиб кетибсанми? Нима бўлди?
— Э, ҳаммасига асаб сабабчи. Эрим бошқасини топиб олибди. Ўша жазманига бир дунё пул сарфлаяпти. Уйга келиб жанжал қилгани қилган!
— Ажраш! Унақа эрни бошингга урасанми?
— Яна беш килога озиб олай! Кейин ажрашаман!
* * *
Муаллима 5- синф ўқувчисидан сўради:
— Қўлингда ўнта олма бор, ярмисини синфдошингга бердинг. Қанча олма қолади?
— Тўққиз яримта.