Тошкент шаҳрида қайси касалхонада МСКТ текширувларини ўтказиш мумкин? (рўйхат)

Тошкент шаҳрида қайси касалхонада МСКТ текширувларини ўтказиш мумкин? (рўйхат)

Нега МСКТ текширувлари фақат хусусий клиникаларда ўтказилади? Тошкент шаҳрида қайси касалхонада ушбу текширувни ўтказиш мумкин?

➖ Пневмония илк аниқланган даврда ўпкада жараён қандай кечаётганини билиш учун МСКТ ёки рентген текширувидан ўтилади.

Даволаниб бўлгандан сўнг ўпкада асорат қолган ёки қолмаганини билиш учун рентген ёки МСКТ текширувига фақат шифокор тавсияси асосида тушишингиз лозим.

Тез-тез рентген ёки МСКТ текширувидан ўтиш соғлиққа зарар ҳисобланади.

Тошкент шаҳрида қуйидаги давлат тиббий муассасаларида МСКТ ўтказилади: 
✔️ Республика ихтисослаштирилган кардиология  маркази, 
✔️ Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, 
✔️ Республика онкология маркази¸ 
✔️ Республика  фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази, 
✔️ Травматология ва ортопедия илмий амалий тиббиёт маркази,
✔️ Республика терапия ва тиббий реабилитация илмий амалий тиббиёт маркази, 
✔️ ТТА клиникаси, 
✔️ Республика ногиронларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази, 
✔️ Тошкен шаҳар 4 –сон клиник шифохонаси, 
✔️ шаҳар 1-болалар клиник шифохонаси, 
✔️ шаҳар 2-болалар клиник шифохонаси,
✔️ Ибн Сино номли шахар 1-сон клиник шифохоналари. 

ССВ нинг «Тошкент шаҳрида COVID-19 коронавирус инфекциясига чалинган ҳамда гумон килинган беморларни стационар ва амбулатор шароитда фаол аниқлаш, диагностика, даволаш ва реабилитация тадбирлари мониторингини янада такомиллаштириш чоралари тўғрисида» ги кўрсатмасига асосан, ўрта оғир даражадаги (SрОr>9З%, нафас олиш тезлиги >22, юрак уриш тезлиги 90-100 та./дақ) беморлар шифокор тавсияси асосида бириктирилган ҳудудлар бўйича юқоридаги тиббиёт муассасаларида МСКТ текширувидан ўтказиладилар.

Ўпка тўқимасининг шикастланиши 25-40% ни ташкил этган ҳолатда ушбу бемор махсус саралаш марказига юборилади.  

Вазирлик кўрсатмасига асосан эпидемиологик вазият барқарорлашгунга қадар COVID-19 коронавирус инфекциясига чалинган ёки гумон қилинган ўрта оғир даражали беморлар бириктирилган ҳудудлар бўйича МСКТ текширувидан ўтказилиши таъминланади ва  ҳозирги кунда ушбу муассасаларда МСКТ текширувларининг 24 соат давомида узлуксиз ишлаши йўлга қўйилган


15:16 13.10.2020
Фикрлар ёпилди