Венеролог бемор қиздан сўради:
— Синглим, бундай ғалатомуз букетни қаерда илинтира қолдингиз?
— Дугонамнинг тўйида, дўхтир.
* * *
Врач бемордан сўради:
— Хўш, оғайни, хотира мустаҳкамландими?
— Албатта мустаҳкамланди!.. Вей, менга қара, кимсан ўзинг-а? Менинг хотирам билан нима ишинг бор?
* * *
Ветеринар касалхонага келди. Врач ундан сўради:
— Хўш, нимадан шикоятингиз бор?
— Вей, менга қара, намунча сўрайверасан? Ундан кўра, давола! Мен-чи, жониворлардан «Нимадан шикоятинг бор?» деб сўрамайман, билдингми?!.
— Шунақами? Хўп, майли. Ҳамшира, манави одамнинг тилига дори суринг! Агар ёрдам бермаса, тилини кесиб ташлаймиз!
* * *
Ҳайвонот боғида она тўрт яшар ўғлига деди:
— Ўғлим, шернинг қулоғидан тортма! Бургаси кўпга ўхшайди. Сенга ўтиб қолмасин тағин!