Канада ташқи ишлар вазири Франсуа-Филипп Шампань туркиялик ҳамкасби Мевлут Чавушўғли билан тан олинмаган Тоғли Қорабоғдаги вазият бўйича музокара ўтказди.
Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
Канадалик вазирнинг айтишича, у Чавушўғлини можарони ҳал қилишда "роль ўйнашга" чақирган.
"Менинг асосий мурожаатим можарога аралашмасликдир", демоқда Шампань.