Неймар Мессининг рекордини янгилади

Неймар Мессининг рекордини янгилади

Бразилиялик ҳужумчи Неймар Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Мессининг рекордини янгилади, деб хабар бермоқда “Opta”.

Таъкидланишича, Бразилия футболчилари “ЖЧ-2022” саралашида Боливияни 5:0 ҳисобида мағлуб этишган. Неймар эса ушбу ўйинда 18 та муваффақиятли зарба қайд этган ва бу жаҳон чемпионатлари саралашининг сўнгги уч учрашуви орасидаги энг яхши натижадир.

Шундай қилиб, форвард 2011 йилда Колумбияга қарши ўйинда 15 марта муваффақиятли зарба қайд этган Мессининг рекордини янгилаган.


21:23 10.10.2020
Фикрлар ёпилди