Бишкекда юз берган тартибсизликлар натижасида етказилган зарар миқдори маълум қилинди

Бишкекда юз берган тартибсизликлар натижасида етказилган зарар миқдори маълум қилинди

Бишкек ҳокимияти шаҳарда юз берган тартибсизликлар натижасида етказилган зарарни олдиндан ҳисоблаб чиқди ва 17 миллион сом (213 минг доллар) деб баҳолади.

Бу ҳақда "Интерфакс" Қирғизистон пойтахти баёнотига асосланиб хабар бермоқда.

Таъкидланишича, еттита махсус тез ёрдам машинаси, 12 та автобус ва 16 та хизмат машиналари зарар кўрган.

Бундан ташқари, шаҳар ҳокимлигида қимматбаҳо сервер ускуналари, темир эшиклар ва видеокузатув камералари ишдан чиққан.


21:02 10.10.2020
Фикрлар ёпилди