Туркия: “Қорабоғдаги сулҳ муаммони тўлиқлигича ҳал қилмайди”

Туркия: “Қорабоғдаги сулҳ муаммони тўлиқлигича ҳал қилмайди”

Тоғли Қорабоғда ўт очишни тўхтатиш муҳим қадам, аммо бу муаммони тўлиқлигича ҳал қилмайди.

Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазирлигининг баёнотида  хабар берилди.

Вазирликнинг таъкидлашича, Озарбайжон томони Арманистонга "босиб олинган ерларни тарк этиш учун сўнгги имконият" берган.

“Туркия ҳар доим айтганидек, Озарбайжон чиқарадиган қарорни қўллаб-қувватлайди. Ушбу ёндашув билан биз Озарбайжонга яқин бўлишни давом эттирмоқдамиз», - дейилади Туркия ташқи ишлар вазирлиги баёнотида.


20:36 10.10.2020
Фикрлар ёпилди