"Ҳамма жойда ҳар хил": Европа давлатларида карантин қандай давом этмоқда?

"Ҳамма жойда ҳар хил": Европа давлатларида карантин қандай давом этмоқда?

Францияда 10дан ортиқ киши йиғилиши тақиқланган. Ижарага олинган жойларда тўй маросимлари, талабалар базмлари ўтказиш мумкин эмас.

Испания ҳукумати 9 октябрь куни Мадрид ва унинг атрофида 15 кунлик фавқулодда ҳолат жорий қилди. Мадридда оилавий йиғинлар 6 кишидан кўп бўлмаслиги шарт.

Германияда коронавирус тарқалиш хавфи юқори давлатлардан келганлар учун тест топшириш мажбурий, 30 сентабрдан саёҳатчилар ўзларини 14 кунлик карантинга олишига тўғри келмоқда.

Италияда ҳатто кўчада ҳам тиббий ниқоб тақиш керак.

Дания пойтахти Копенгагенда ресторан, кафеларда тиббий ниқобда бўлиш талаб этилади.

Бельгия пойтахти Брюсселда эса 1 октябрдан жамоат жойларида ниқоб тақиш мажбурийлиги олиб ташланди, футбол мухлисларига стадионларга қайтишга рухсат берилди, лекин бунинг учун ниқоб тақиш шарт.


20:00 10.10.2020
Фикрлар ёпилди