«KIA» хандаққа тушиб кетди, ҳайдовчи эса...

«KIA» хандаққа тушиб кетди, ҳайдовчи эса...

Кеча, 9 октябрь соат 05:30да «Қамчиқ» довонидан ўтган А-373-«Тошкент –Ўш» автомобиль йўлининг 233 км.даги «Тошкент – Водий» йўналишида ҳаракатланган «KIA» русумли автомашина ҳайдовчиси Х.Б. исмли фуқаро бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги хандаққа (кюветга) ёнбошлаб тушиб кетган.

ФВВ хабарига кўра, ҳайдовчи ҳодиса пайтида автоуловдан сакраб тушиб қолишга муваффақ бўлган.

Воқеа жойига дастлаб «Қамчиқ» МҚЁҚБнинг 8-пост назоратидан сержант М.Холиқов чиқиб, ҳайдовчига психологик ёрдам кўрсатган. Шундан сўнг автоуловни хандақдан чиқариш учун «Қамчиқ» қутқарув отряди, ЙПХ ҳамда «Қамчиқавтойўл» ходимлари етиб келишиб, вазиятни ўрганишган. Шунга кўра, «KIA» автомашинаси махсус техникалар ёрдамида хандақдан чиқариб олинди.


18:46 10.10.2020
Фикрлар ёпилди