13 ёшли боланинг полиция томонидан ўққа тутилгани айтилмоқда

13 ёшли боланинг полиция томонидан  ўққа тутилгани айтилмоқда

AҚШда Юта штати Солт-Лейк-Сити полицияси 13 ёшли болани ўққа тутганлиги акс этган видео тарқалди.

Бу ҳақда Fox 13 телеканалининг маҳаллий бўлими хабар бермоқда, деб маълум қилди "hudud24.uz".

Кадрларда вояга етмаган гумондорни таъқиб қилган полиция ундан қўлларини кўтариб, ерга ётишини талаб қилгани акс этган. Бола иккиланиб турганда, бирдан офицерлардан бири унга қарата 10 дан ортиқ ўқ отган. Жабрланувчи омон қолишга муваффақ бўлди, аммо у ички органлар ва суяклардан кўплаб жароҳатлар олди.

Мамлакат ОAВлари хабарларига кўра, ўспириннинг онаси уни тиббий муассасага боришга кўндириш учун полицияни чақирган. Бироқ бола қочиб кетган. Боланинг «қурол билан таҳдид қилиши мумкинлиги» ҳақида илгари хабар берилгани сабабли полиция қаттиқ протокол асосида иш юритган.

Баъзи хабарларга кўра, боланинг қўлидаги қурол ўйинчоқ бўлган ва ҳибсга олинган пайтда унинг ёнида бўлмаган, аммо зобитлар бола қуролланган каби ҳаракат қилганлигини таъкидлашмоқда.

Аввалроқ сентябрь ойи бошида Мексиканинг Тихуана шаҳрида полиция ва жиноятчилар ўртасида бўлиб ўтган отишмада яқин атрофда ўйнаётган олти ёшли бола ҳалок бўлганлиги ҳақида хабар берилган эди.


05:00 23.09.2020
Фикрлар ёпилди