Эрдўған: “Туркия инсон қадр-қимматини сақлаб қолмоқда”

Эрдўған: “Туркия инсон қадр-қимматини сақлаб қолмоқда”

“Туркия ва суриялик қочқинларни қабул қиладиган бошқа мамлакатлар инсоният қадр-қимматини сақлаб қолмоқда”, деди Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған.

Бу ҳақда “Anadolu”  агентлиги хабар бермоқда.

Ушбу баёнотни Туркия раҳбари БМТ Бош ассамблеясининг 75-юбилей сессиясининг очилиши пайтида айтди.

Халқаро ҳамжамиятни терроризмга қарши курашда принсипиал ва ягона ёндашувни шакллантиришга чақирган Эрдўған бундай бирдамликсиз Сурия инқирозига ечим топилмаслигини таъкидлади.


23:00 22.09.2020
Фикрлар ёпилди