Ўзбекистонда мактабларнинг очилгани тўғри қарорми?

Ўзбекистонда мактабларнинг очилгани тўғри қарорми?

Мактаблар очилгани тўғри қарорми, улар фаолиятининг бошланиши коронавирус касаллиги бўйича эпидемик вазиятга нечоғлиқ таъсир қилиши мумкин? Бу саволга ССВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Нурмат Отабеков жавоб берди.

"Албатта тўғри қарор. Биз бир умр болаларимизни уйда қамаб ўтира олмаймиз, улар ҳам айнан шундай мураккаб эпидемик вазиятда яшаш, ўқиш ва у ёки бу иш билан машғул бўлишга ўрганиш керак. 

Бунинг устига болаларда коронавирус касаллиги енгил кечади, уларда ёндош касалликлар бўлмаганлиги учун жиддий асоратларсиз барчаси тузалиб кетади.

Ҳозир республикадаги мактабларда тегишли тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Қарийб ўқитувчиларнинг барчаси коронавирусга тест текширувларидан ўтказилди.

Мактабларнинг дезинфекцион ва эпидемияга қарши, профилактик тадбирларни амалга ошириш бўйича тайёргарлиги ўрганиб чиқилди, мавджуд камчиликлар бартараф этилди ва бирин-кетин уларнинг фаолияти тикланмоқда. 

Мактаблар фаолиятини тиклаши баробарида касалланиш кўрсаткичи ҳам ортиши мумкин. Бу табиий ҳол, негаки матабларда болаларнинг ва ўқитувчиларнинг мулоқоти ошади ва касалликнинг бир одамдан иккинчи одамга ўтиш эҳтимоли кенгаяди. 

Бундай пайтларда мактаблардаги фильтрлар яхши ишлаши, ходимлар сергак бўлиши билан бир қаторда касаллик белгилари кузатилган болаларни мактабга юбормаслик, бу ҳақда мактаб маъмуриятини хабардор қилиш бўйича ота-оналарнинг ҳам масъулияти юқори  бўлиши зарур. Бундай талаблар ўқитувчиларга ҳам тааллуқли".

 


16:18 18.09.2020
Фикрлар ёпилди